Транспорт логистикасини бошқаришни автоматлаштириш ташув бўйича талабномаларга ишлов бериш вақтини қисқартириш, транспорт воситасининг оптимал моделини автомат тарзда танлаган ҳолда транспортнинг оптимал комплектациясини амалга ошириш, товар ва йўл ҳужжатларини шакллантиришга кетадиган вақт сарфларини қисқартириш, ходимларга кетадиган харажатларни камайтириш, солиштирма юк бирлигини ташиш қийматини қисқартириш имконини беради.
Транспорт логистикасини бошқаришнинг ихтисослашган тизимларини жорий этиш (Transportation Management System, TMS-тизимлар) транспортировка ишларининг бажарилишини назорат қилиш, шу жумладан датчиклар ёрдамида транспорт воситаларини масофадан туриб кузатиш ва автомат режимда транспорт воситаларининг ҳақиқий турган жойи ҳақидаги маълумотларни олиш, мижоз учун ташувларнинг режадаги ва ҳақиқий қийматини ҳисоблаш имкониятини яратади.
Менеджеры AXELOT будут рады ответить на все вопросы по тел. +7(495)961-26-09. Также вы можете написать нам через форму