AXELOT: логистика учун ечимлар

AXELOT TMS X4 TMS-тизими транспорт ва ташувларни бошқариш жараёнларини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу дастурий маҳсулот ташувларни ўз эҳтиёжлари учун амалга оширувчи компанияларда ҳам, юк ташувлари хизматларини кўрсатадиган транспорт корхоналарида ҳам қўлланиши мумкин. Ташувлар ўз транспортида ҳам, жалб этилган транспорт ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин.


AXELOT TMS X4 – AXELOT компаниясининг TMS-тизимлари янги авлоди. AXELOT TMS X4 тизими AXELOT X логистика платформасининг бир қисми бўлгани ҳолда AXELOT WMS X5 омборни бошқариш тизими билан “чоксиз” тарзда интеграцияланади, бу бутун логистика жараёнини комплекс автоматлаштириш имконини беради.

AXELOT TMS X4 тизимининг афзалликлари

  • Кенг функционал имкониятлар: TMS-тизим ўзига қарашли транспорт воситаларининг рўйхатини юритишдан тортиб, то ташув бўйича тендер ўтказишгача бўлган, мультимодал ташувларни бошқаришдан тортиб, то ҳар бир рейс ичида йўналишни шакллантиришгача бўлган, ЁММ ҳисобидан тортиб, то йўлдош орқали мониторинг қилишгача бўлган транспорт билан ишлаш бўйича вазифаларнинг бутун мажмуини ҳал қилишга ёрдам беради  
  • Универсаллик: TMS-тизим транспорт компанияларида, уларнинг мижозлари бўлган компанияларда ҳамда ўзига қарашли паркка ва жалб этилган паркка эга бошқа барча корхоналарда транспорт ва юк ташиш жараёнларини бир хил самарали бошқаради.
  • Хариталар билан интерфаол режимда ишлаш: географик хариталар шунчаки суратларга эмас, балки рейслар билан ишлаш учун, шу жумладан AXELOT компаниясининг Android-мижоз хизматидан фойдаланувчи мобил ходимлар учун ҳам қулай воситага айланади

AXELOT TMS X4 ечими «1С:Еnterprise 8.3» платформасида ишлаб чиқилган бўлиб, корхонанинг ўзига хос хусусиятларига яхши мослашади, у тўлиқ очиқ кодга эга (шунингдек қисман ёпиқ кодли арзонроқ версияси ҳам мавжуд), бу мижозларимизга уларнинг истаги бўйича ушбу дастурий маҳсулотга мустақил равишда ҳамроҳлик қилиш имконини беради.

Менеджеры AXELOT будут рады ответить на все вопросы по тел. +7(495)961-26-09. Также вы можете написать нам через форму обратной связи.

Наверх